ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ҳамда касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: