E'lon

Камида беш йил иш стажига эга абитуриентлар диққатига!

   Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон ва 2020 йил 28 августдаги 3-сон баёни қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга ҳамда тегишли вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномасига асосан 2020/2021 ўкув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида табақалаштирилган тўлов контракт асосида суҳбат натижаларига кўра ўкишга тавсия этиш белгиланган. Шу мақсадда абитуриентлардан суҳбат Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида 2020 йил 6 октябрь соат 10.00 да ўтказилади.
Ижрочи: У.А. Назаров
Тел: 94 180 48 62