АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

15.06.2019-15.07.2019 йил “АРХИТЕКТУРА”, "Архитектура ёдгорликлари реконструкцияси ва реставрацияси" ва “ҚҲАЛТЭ” таълим йўналишларига хужжат топширган абитуриентлар ижодий имтиҳонларга ўзлари билан қуйидаги ўқув қуролларини олиб келишлари шарт.

1. Чизмачилик фанига-чизма доскаси, қаламлар, ўчиргич, кнопка ва циркуль.
2. Қаламтасвир фанига-қаламлар ва ўчиргич.
3. Абитуриентлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжати (паспорт) билан келишлари шарт.
4. Ижодий имтиҳонларга жадвалда кўрсатилган вақтга нисбатан бир соат олдин, яъни 700 ва 1330 да бинога киритилиш бошланади.

 

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Потокларда исм ва фамилияси кўрсатилмаган абитуриентларнинг исм ва фамилияси қабул давом этаётганлиги сабабли навбати билан киритилиб, эълон қилиб борилади.

    Сиздан безовта бўлмаслигингизни сўраймиз!

Қабул комиссияси

 

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

“Дизайн: интерьер лойиҳалаш” ва “Дизайн: ландшафт дизайни” йўналишлари учун ижодий имтиҳонлар жадвали ва гуруҳлари ҳақидаги маълумотлар 2019 йил 19 июль куни институт сайти ва эълонлар доскасида маълум қилинади.

Қабул комиссияси