E’LON!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидоийлик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш борасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “2020 йилда республика миқёсида ўказиладиган илмий ва илмий- техник анжуманлар режаси”га мувофиқ жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “Миллий юксалиш ва ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-назарий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.
Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар ташкил этилади:
I шўъба. Миллий-маънавий тараққиётнинг янги босқичида ижтимоий фанларнинг устувор вазифалари;
II шўъба. Ёшларда фаол фуқаролик позицияси ва даҳлдорлик ҳиссини шакллантиришнинг ижтимоий-сиёсий масалалари;
III шўъба. Ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлашуви;
IV шўъба. Иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва рақамли иқтисодиётни шакллантиришда ёшларнинг фаоллиги ҳамда ташаббускорлигини янада юксалтиришнинг долзарб масалалари;
V шўъба. Замонавий архитектура ва қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш истиқболлари.
Муаллифлар учун маълумотлар
Анжуманда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, иқтидорли талабалар, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишлари мумкин. Конференциянинг расмий тили: ўзбек ва рус тиллари.
Илмий мақолалар қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиши лозим:
мақолалар матнлари Microsoft Word 93-2007 матн муҳаррири ёрдамида Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда, 14 ўлчамда терилган бўлиб, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади;
мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг фамилияси исми, шарифи ҳамда илмий даражаси ва унвони, иш жойи номи, телефон рақами ва лавозими тўлиқ кўрсатилади;
матн таҳрир қилинган ҳамда қайси шўъбага мансублиги кўрсатилган бўлиши лозим. Матндан ҳаволалар тўртбурчак қавс ичида фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами билан берилади (Масалан: [1; 25 б.]). Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнггида берилади;
мақола ва тезислар 3-5 бет ҳажмда, электрон ва қоғоз вариантда 2020 йил 4 апрелга қадар ташкилий қўмитага етказилиши лозим. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган мақолалар қабул қилинмайди;
талабга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди;
муаллиф тақдим этилган мақолаларнинг илмий-назарий ва методологик жиҳатдан асосланганлигига масъулдир.
Илмий-назарий конференция материаллари муаллифларнинг олдиндан тўлаган бадаллари ҳисобидан чоп этилади (ҳар бир саҳифа учун – 12000 (ўн икки минг) сўм. Тўловни амалга ошириш учун пластик карта номери 8600140249003667 (Ernazarov Tuygun Rajabovich) (тўловдан сўнг скриншот қилиб +998972897555 телеграм рақамига юборилсин)
Манзил: Самарқанд шаҳри, Лолазор кўчаси 70 уй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти. Қурилиш факультети биноси, 2-қават, “Ижтимоий фанлар” кафедраси, 328 -хона.
Масъуллар: Зиётова Адолат Эргашевна, Эрназаров Туйғун Ражабович
Тел: +99893 3315346, +99897 5756412, +998915257009
Телеграм рақами: +998972897555
E-mail: tuygun.ernazarov.83@mail.ru
Н А М У Н А
МАҚОЛА НОМИ
Акбаров Малик Маликович
илмий даражаси ва унвони, иш жойи.
Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн [1, адабиётнинг қайси бетидан олинганлиги, масалан: 11-б.]. Асосий матн.
Адабиётлар
Муаллиф. Мақола номи. Нашр қилинган жойи, нашрёт номи, нашр қилинган йили, умумий бети.
|
Анжуман қатнашчисининг талабномасининг намунаси:
Фамилия, исм, шарифи__________________________________________
Илмий даражаси ва унвони ______________________________________
Иш жойи, лавозими_____________________________________________
Мақоланинг номи_______________________________________________
Телефон _______________________________________________________
Е-mail _______________________________________________________